Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Мурожаатлар билан ишлашга бағишланди

21 Октябрь 2025, 08:10

43

ИИВ академиясида ички ишлар органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Вазирлик Ташкилий департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда “ташкилий-штаб фаолияти” таълим йўналиши курсантлари ҳамда ихтисослик кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар мурожаатлар билан ишлаш тартиби, айни жараёнда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари, мурожаатлар билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари, жавобгарликни келтириб чиқарувчи ҳолатлар ва бошқа муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтишди.

Очиқ мулоқот чоғида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга амалий тавсия ва жавоб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech