Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!

22 Март 2026, 14:45

50

ИИВ академиясида баҳорнинг энг гўзал ва қадимий байрамларидан бири бўлган Наврўз кўтаринки руҳда нишонланди.

Байрам дастури миллий анъана ва қадриятларни кенг тарғиб этган ҳолда ташкил этилди. Тадбир доирасида курсант қизлар ўртасида “Балли қизлар” танлови, пазандалик, байрамона соч турмаклаш ҳамда ошпазлик йўналишларида қизиқарли мусобақалар ўтказилди.

Иштирокчилар томонидан безатилган байрамона дастурхонларда миллий таомлар ва урф-одатлар намоён этилди, академия бадиий ҳаваскорлик жамоасининг куй-қўшиқлари эса тадбирга ўзгача файз ва шукуҳ бағишлади.

Тадбир сўнгида мусобақа ғолиблари муносиб тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech