Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Нутқ маданияти – юксак маънавият белгиси

23 Июль 2025, 07:07

187

ИИВ академиясида ички ишлар органлари ходимларининг маънавий қиёфасида нутқ одобининг ўрнига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбек тили ва хорижий тиллар кафедраси профессор-ўқитувчилари, инспектор-психологлар иштирок этган тадбирда “Нотиқлик санъати академияси” таълим муассасаси директори, филолог олим Раҳимбой Жуманиёзов ўз мулоҳазаларини улашди.

Маҳоратли нотиқ сўзлаш ва тинглаш одоби, мулоқот маданиятини ривожлантириш омиллари, бунда китоб мутолаасининг ўрни, ички ишлар органлари ходимлари маънавий қиёфасининг асосий белгилари, нутқ маданиятини шакллантиришда эътибор қаратиладиган муҳим жиҳатларга батафсил тўхталди.

Мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech