Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Очиқ мулоқот

23 Март 2024, 07:03

409

Юнусобод тумани маҳаллаларида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш борасида қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

Шу хусусда Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган тадбирда туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси мутасаддилари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда ушбу ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар иштирок этди.

Очиқ мулоқотда бошқарма бошлиғи, полковник Абдумажид Шермуҳамедов сўз олиб, маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирларга тўхталди. Қайд этилишича, аҳоли билан манзилли ишлашга қаратилган самарали тизимнинг яратилгани ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазиятни яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбир давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий йўналишлари, бу борада “маҳалла еттилиги” тизимининг имкониятлари, ижтимоий профилактикани амалга оширишда эътибор қаратилиши зарур бўлган устувор жиҳатлар ҳақида фикр алмашилди. Тажрибали ходимлар томонидан курсантларга амалий тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech