Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Очиқ ва самарали мулоқот

13 Август 2026, 22:14

31

Ёшлар куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Шу куни ўқув муассасаси раҳбари Рустам Хатамов Россиянинг турдош олийгоҳларида таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан самимий мулоқот қилди.

Учрашувда ёшлар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўз борди. Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги даврига қадам қўйгани, илғор билимли, ватанпарвар ва фидойи ёшлар Янги Ўзбекистоннинг эртанги келажаги эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Академия бошлиғи ёшларга мурожаат қилиб, уларни пухта таълим олишга, юқори малакали мутахассис бўлиб етишишга, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишга даъват қилди. Кейинги йилларда ички ишлар органлари мутлақо янги қиёфа касб этиб, соҳа фаолияти инсон қадрини улуғлаш ва халқ манфаатларига хизмат қилишдек улуғвор мақсадга йўналтирилгани, тизимга кириб келаётган ёш ходимлар юксак дахлдорлик ҳисси билан она Ватанимизга хизмат қилиши кераклиги қайд этилди.

Тадбирда курсантлар сўзга чиқиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган амалий ишларни эътироф этдилар. Шу билан бирга, таълим соҳасида ўзбекистонлик ва россиялик ёшлар ўртасида тажриба алмашинувини кенгайтириш, илмий ва интеллектуал танловлар қамровини ошириш, академияда йўлга қўйилган илғор ёндашувларни МДҲ миқёсида оммалаштириш борасида ўз таклифларини илгари сурдилар.

Учрашув давомида уларга академия фаолиятида рўй бераётган янгиланишлар, таълим сифатини ошириш мақсадида барпо этилаётган замонавий иншоотлар, курсантларнинг турли йўналишларда эришаётган ютуқлари ҳақида маълумот берилди.

Ўз навбатида, юртимиз ёшлари таълим муассасасида ташкил қилинган ўқув йиғини учун миннатдорлик билдирдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech