Халқаро оила куни муносабати билан ИИВ академиясида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Соҳа мутахассислари, олимлар, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари йиғилган тадбирда оила қонунчилигини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Конференция очилишида оила институтини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар эътироф этилди. Жамият барқарорлиги, аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлиги оилаларда ҳукм сураётган соғлом маънавий муҳитга боғлиқ эканлиги таъкидланди.
Илмий-амалий анжуманда оила институтининг ҳуқуқий ва институционал асосларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мутахассисларнинг “Оилавий муносабатларда ворислик ҳуқуқи”, “Оила аъзоларининг шахсий номулкий ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш муаммолари”, “Фуқаролик ишлари бўйича судларда никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари” ва бошқа мавзудаги маърузалари, муҳим таклиф ва тавсиялари тингланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати