Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Оиладаги муҳит жамият фаровонлигини таъминлайди

20 Март 2026, 18:38

105

ИИВ академияси ишчи гуруҳи вакиллари пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Элобод”, “Шаҳрисабз” ва “Сайрам” маҳаллаларида бўлди.

Ўрганишлар чоғида Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги қарорлари асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Академия бошлиғи ўринбосари Насиба Турғунова маҳалла раиси бошчилигидаги “еттилик” тизими ходимлари ҳамда ҳудудларга бириктирилган профессор-ўқитувчилар билан мулоқот қилиб, оила-турмуш доирасидаги жиноятчилик аҳволи юзасидан фикр алмашди.

Оилаларда соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш, аёллар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, улар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг асл омилларини илмий ёндашувлар асосида ўрганиш, уларни баратаф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш борасида вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек ўрганишлар давомида “йўл харита”лар ижроси ҳам муҳокама қилиниб, маҳаллаларда хавфсизлик чораларини кучайтириш, ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш, жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech