Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Она тили тақдири – миллат тақдири

12 Апрель 2025, 04:04

188

ИИВ академиясида “Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбек тилининг мавқеи ва нуфузини, давлат тили сифатидаги мақомини юксалтириш мақсадида ташкил қилинган анжуманда бир қатор етакчи олий таълим ҳамда илмий тадқиқот муассасалари вакиллари иштирок этди.

Конференцияда Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти катта илмий ходими Д. Анданиёзова, Фан ва технологиялар университети доценти Т. Сайдалиев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси доценти М. Бадалбоева, Жамоат хавфсизлиги университети катта ўқитувчиси Э Эркаев, ИИВ академияси кафедра бошлиғи ўринбосари А. Холиков ва бошқаларнинг чиқишлари тингланди.

Миллий ўзлигимиз ва ғуруримиз тимсоли бўлган она тилимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш борасидаги ишлар эътироф этилди. Ҳозирги глобаллашув даврида тил сиёсатини такомиллаштириш, она тилимизнинг мавқеини янада юксалтириш устувор вазифа эканлиги таъкидланди.

Олимлар, профессор-ўқитувчилар ва курсантлар иштирок этган анжуманда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун юқори малакали кадрлар тайёрлашда тилшунос мутахассисларнинг ўрни, таълим муассасалари ўртасида ўқитишнинг илғор ёндашувларини оммалаштириш, тажриба алмашинувини кенгайтириш борасида фикр-мулоҳалар билдирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech