Таълим соҳасида халқаро ҳамкорликнинг самарали йўлга қўйилгани кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилади.
Ички ишлар вазирлиги академиясида Россия Федерация ИИВ Уфа юридик институти билан бигаликда онлайн машғулот ташкил этилди. Ўзаро ҳамкорлик меморандуми асосида ўтказилган машғулотда Хизмат психологияси ва касбий маданияти кафедраси ўқитувчилари ҳамда курсунтлар иштирок этди.
Хорижлик мутахассис томонидан мулоқотнинг психологик қонуниятлари, асосий функциялари, мулоқот жараёнида юзага келадиган тўсиқлар, вербал ва новербал мулоқот шакллари, самарали ахборот алмашинувига таъсир этувчи психологик омиллар, шахслараро муносабатларда учрайдиган стереотиплар ва нотўғри қабул қилиш ҳолатлари батафсил ёритилди.
Курсантлар мавзу юзасидан билимларини ошириб, ички ишлар органлари тизимида психологик хизматнинг аҳамияти тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати