Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Оқила аёллардан мотивация

27 Август 2026, 21:36

134

Ёшлар куни муносабати билан ИИВ Ўқув-дала марказида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди.

Тадбирда Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Умида Абдуллаева, Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг 1-минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи Шаҳноза Содиқова, академия 1-ўқув курсининг курсант қизлари ва саф қисми офицерлари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга тўхталиб ўтишди.

Бу борадаги ислоҳотлар барча соҳалар сингари ички ишлар органларида ҳам ўзининг амалий самарасини кўрсатаётгани, кейинги йилларда тизимнинг турли бўғинларида аёл ходимлар сафи сезиларли даражада ошгани, улар орасида раҳбарлик масъулиятини муносиб уддалаб келаётган фидойи ва жонкуяр аёллар кўплиги алоҳида таъкидланди.

Самимий мулоқот руҳида ўтган тадбирда ёшларнинг таълим, олиши, орзуидаги касбни эгаллаши, ўз иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариши, келажакда жамиятнинг муносиб аъзоси бўлиб шаклланиши учун яратиб берилаётган улкан имкониятлар эътироф этилди. Курсант қизларга ҳаётда муваффақиятга эришиш йўллари ҳақида тавсия ва маслаҳатлар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech