ИИВ академиясида ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” ўқувчиларни келажак мақсадлари ҳақида жиддий ўйлашга ундади.
Зангиота туманидаги 1-сон умумтаълим мактаби вакиллари иштирокида ўтган тадбирда ўқувчилар академия ҳаёти билан яқиндан танишди. Уларга ўқув даргоҳининг мақсад ва вазифалари, фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Замонавий ўқув хоналари, спорт мажмуаси, саф майдони, амалий машғулот майдончалари, курсантлар ётоқхонаси ва бошқа масканларни кўздан кечирган ёшлар ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлаш жараёнларига гувоҳ бўлишди.
Бундан ташқари, улар учун Ҳарбий тайёргарлик кафедрасида қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил қилиниб, маънавият ва маърифат марказида “Ҳаёт академияси” фильми намойиш этилди.
Қизиқарли саёҳатларга бой ўтган тадбир якунида кўплаб ўқувчилар академияда таълим олиш истагини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати