Аввал хабар берганимиздек, 23–29 январь кунлари пойтахтимизда волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати олий лига баҳсларининг 1-тури бўлиб ўтди.
“Олимпия шаҳарчаси” ҳамда “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуалари мезбонлик қилган мусобақада 17 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди.
Мусобақанинг “А” гуруҳидан ўрин олган ИИВ академияси вакиллари Андижон давлат техника институти (3:0, 3:0), Бухоро давлат педагогика институти (3:0, 3:0), “Road Patrul” жамоаси (0:3, 3:1) билан олтита ўйин ўтказди.
Умумий ҳисобда беш ғалаба ва бир мағлубият (15 очко) қайд этган жамоамиз гуруҳни “Road Patrul” билан бирга пешқадам сифатида якунлади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати