Ахборот хуружлари авж олган бугунги даврда китоб ёш авлодни тарбиялаш ва маънавиятимизни асрашнинг энг муҳим воситасига айланиб бормоқда.
Ички ишлар вазирлиги академияси кундузги таълимининг 1-ўқув курсига қабул қилинган курсантлар учун китоб ярмаркаси ташкил қилинди.
Ўқув-дала марказида уюштирилган тадбирда 350 номдаги турли китоблар тақдим қилинди. Ёшлар бадиий, тарихий, илмий-оммабоп ва бошқа турдаги адабиётлар билан танишиб, ҳали мутолаа қилиб улгурмаган янги китоблардан харид қилдилар.
– Ярмарка биз учун кутилмаган бўлди. Имкониятдан фойдаланиб, детектив жанрида ёзилган 2 та китоб харид қилдим. Яна бир жиҳати, кўргазмада ёшлар, айниқса қизлар тарбиясига оид рисолалар ҳам кўп эди. Китобхонликка эътибор умуммиллий ҳаракатга айланган ҳозирги шароитда бундай эзгу ташаббуслар ёш авлоднинг маънавий камолотига хизмат қилиши шубҳасиз, – дейди курсант Нафиса Жуманазарова .
Тадбир давомида ёшларга китоб ва китобхонликнинг аҳамияти, жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида тавсиялар берилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати