Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Президентимиз қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

16 Январ 2026, 19:13

97

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида масъуллар, “маҳалла еттилиги” тизими ходимлари ҳамда ИИВ академияси вакиллари иштирокида учрашув ташкил қилинди.

Тадбир Президентимизнинг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва ижросига бағишланди.

Учрашувда сўз олганлар қарорда назарда тутилган вазифаларнинг долзарб аҳамиятига тўхталиб ўтишди. Таъкидланганидек, янги тизим асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш борасидаги ишлар тубдан янги босқичга олиб чиқилади. Эндиликда масъул раҳбарлар зиммасига ўз ҳудудларида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини ташкил этиш намунасини яратиш, ҳудудий “йўл хариталари” билан белгиланган чора-тадбирларнинг тўлақонли амалга оширилишини таъминлаш, ижтимоий профилактика тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича қатъий шахсий жавобгарлик юкланмоқда.

Тадбирда қарорнинг мазмун-моҳияти, масъуллар ва “маҳалла еттилиги” тизими олдидаги устувор вазифалар атрофлича тушунтирилди. Мазкур фаолиятнинг яхлит тизим асосида ташкил қилиниши ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш орқали аҳоли розилигига эришишга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Худди шундай тадбир туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳам ўтказилиб, қарор асосида амалга ошириладиган чора-тадбирлар, амалиётга жорий қилинаётган механизмлар, тизимнинг фаолият самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech