ИИВ академиясининг Психологик таъминлаш маркази ходимлари курсантлар учун психологик тренинг ўтди.
Тренингда ўқиш жараёнида юзага келадиган стрессли ҳолатларни бартараф этиш усуллари, руҳиятни барқарорлаштириш ва психологик иммунитетни мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.
Таҳлиллар натижалари асосида курсантларга руҳий зўриқишларнинг олдини олиш, вазиятни тўғри баҳолаш орқали тезкор қарор қабул қилиш, вербал ва новербал мулоқот усулларидан самарали фойдаланиш юзасидан амалий тавсиялар берилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати