Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Қатъият мақсадга яқинлаштиради

5 Феврал 2026, 21:43

43

ИИВ академиясида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

Тадбирда пойтахтимиздаги ИИВ академик лицейи ўқувчилари ўқув даргоҳининг замонавий имконият ва шароитлари билан яқиндан танишдилар.

Масъуллар ҳамроҳлигида саф майдони, ўқув хоналари, ахборот-ресурс маркази, спорт мажмуаси ва бошқа масканларга саёҳат уюштирилди. Ўқув жараёнига татбиқ қилинган ёндашувлар, курсантлар эришаётган ютуқлар, уларнинг яшаш шароитлари таништирилди. Шу билан бирга, ўқувчиларга академия тарихи музейи, Ватанпарварлик бурчаги, “Буюк соҳибқирон Амир Темур” ҳамда “Турон қоплони Жалолиддин Мангуберди” хоналарининг аҳамияти сўзлаб берилди.

Тадбир якунида намойиш этилган “Ҳаёт академияси” фильми ўқувчиларни келажак мақсадлари йўлида қатъият билан қарор қабул қилиш, келгусида ушбу нуфузли даргоҳда ўқиб, етук малакали мутахассис бўлишга ундади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech