Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Қонунчилик ижроси масалалари муҳокама қилинди

20 Май 2026, 19:07

109

ИИВ академиясида жамоат хавфсизлигига оид қонунлар ижросининг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, қонун ижодкорлари, соҳа мутахассислари иштирок этган тадбирда жамоат хавфсизлигига оид қонунлар ижросининг бугунги ҳолати, бу борада парламент назоратининг аҳамияти, қонун ижросини ташкил этиш ва таъминлаш субектларининг ваколатларини такомиллаштириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Олимлар, ҳамкор ташкилотлар вакилларининг маърузалари, фикр-мулоҳазалари асосида амалиётдаги муаммоларнинг илмий-амалий ечимларига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech