Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Қонунийликни янада мусатаҳкамлаш йўлида

14 Апрел 2026, 21:54

88

13-14 апрель кунлари Хива шаҳрида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзуида навбатдаги ўқув курси ташкил қилинди.

Инсон ҳуқуқлари миллий маркази ташаббуси билан ўтказилган машғулотларга ички ишлар, прокуратура ва суд органлари вакиллари жалб этилди.

Тингловчилар қийноққа солиш, асоссиз ушлаб туриш ва қамоққа олишга қарши халқаро стандартлар, Нельсон Мандела қоидалари ва айбсизлик презумпциясининг мазмун-моҳияти, ҳуқуқни қўллаш амалиётида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турлари учун белгиланган жавобгарлик, бу борада халқаро амалиёт ва миллий тажрибанинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан маърузалар тингладилар.

Назарий ва амалий машғулотлар судьялар, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази мутахассислари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Давлат ва ҳуқуқ институти, ИИВ академияси ҳамда Малака ошириш институти вакиллари, маҳаллий ва хорижий экспертлар томонидан олиб борилди. Якунда тест синовидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Мунтазам равишда ташкил этиб келинаётган малака ошириш курслари суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мусатаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ходимларнинг касбий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech