Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Республика конференцияси ўтказилди

7 Июн 2026, 16:14

78

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда коррупциявий жиноятларнинг олдини олиш: назария ва амалиёт” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда соҳа мутахассислари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти вакиллари, шунингдек Одил судлов академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Тошкент давлат юридик университети ҳамда бошқа таълим муассасаларидан олимлар, профессор-ўқитувчилар ва курсантлар қатнашди.

Анжуманда сўзга чиққанлар “Коррупциявий хавфларни камайтиришнинг қонунчилик асосларини такомиллаштириш”, “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда коррупциянинг олдини олишда рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг роли”, “Суд ҳокимияти тизимида коррупциявий хавфларни бартараф этишнинг замонавий механизмлари” ва бошқа долзарб мавзуларда маъруза қилди.

Билдирилган мулоҳазалар асосида долзарб масаланинг илмий-амалий ечимларига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech