Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллалар раислари учун ўқув семинари ташкил қилинди.
Жамиятимизда кечаётган изчил ислоҳотлар жараёнида тизим вакилларининг фаолият самарадорлигини ошириш ўқув семинаридан кўзланган асосий мақсад бўлди.
Машғулотда ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари сўз олиб, Президентимизнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига атрофлича тўхталди.
Ҳудуд фаолларига мазкур қарор асосида амалиётга жорий қилинган янгича тизимлар, “маҳалла еттилиги” вакилларига юклатилган вазифалар, чора-тадбирларни амалга ошириш механизмлари тушунтириб ўтилди.
Ўқув семинарида маҳалла раислари ҳам сўзга чиқиб, мавжуд муаммоларнинг ечимлари юзасидан ўз таклиф ва ташаббусларини билдирди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати