Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг навбатдаги сайёр суди ИИВ академиясида бўлиб ўтди.
Шу куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 461,183, 1851, 194-моддаларини бузган шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилди. Жараённи суд процесси иштирокчилари билан бирга, курсантлар ҳамда ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари ҳам кузатиб борди.
Мажлисдан сўнг судьялар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда маъмурий ишларни кўриб чиқишда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар, маъмурий ҳуқуқбузарликларни малакалаш, процессуал ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш, ҳар бир иш бўйича қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиш юзасидан фикр алмашилиб, курсантларга керакли тавсиялар берилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати