ИИВ академиясида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларига бағишлаб хотира турнири ўтказилди.
Тадбир олдидан тизимда шараф билан хизмат қилган, муқаддас бурчини юксак даражада адо этиб, улкан жасорат кўрсатган марҳум ходимларнинг хотираси ёдга олинди.
Мусобақада фахрийлар, профессор-ўқитувчилар ва курсантлар фаол иштирок этди. Муросасиз баҳслар якунида истеъфодаги полковник Абдукарим Шодиев, подполковник Сергей Петрянин, курсант Хуршидбек Раҳимовлар ўз тоифалари бўйича ғолибликни қўлга киритди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати