Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Шоирага юксак эҳтиром

28 Феврал 2026, 19:42

109

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида халқимизнинг суюкли фарзанди Зулфияхоним Исроилова таваллудининг 111 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.

Шоира ҳайкали пойида ўтказилган тадбирда зиёлилар, давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари ҳамда ёшлар йиғилди.

Унинг ҳаёти ва ижоди, серқирра фаолияти, юртга муҳаббат, вафо ва садоқат, инсонийликни тараннум этувчи шеърлари, бугунги ёшлар учун ибратли фазилатларини эътироф этилди. Ижодий меросидан парчалар ўқилиб, куй-қўшиқлар ижро этилди.

Маданий-маърифий тадбирда ИИВ академиясидан бир гуруҳ хотин-қизлар ҳам иштирок этиб, шоира сиймосига юксак эҳтиром кўрсатдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech