Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови

27 Феврал 2026, 14:48

219

Президентимиз ташаббуси билан пайшанба кунининг “Ёшлар куни” сифатида белгилангани ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкам қарор топтиришга хизмат қилмоқда.

ИИВ академияси курсантлари учун армрестлинг, енгил атлетика, арқон тортиш, стол тенниси, шахмат-шашка ва киберспорт бўйича ташкил қилинган мусобақалар ҳам шу жиҳати билан муҳим аҳамият касб этди.

Куч, матонат, эпчиллик ва заковатни талаб этган беллашувлар жуда қизиқарли ўтди. Якуний натижаларга кўра, армлестлинг бўйича Р. Комилов, енгил атлетика баҳсларида З. Баҳодиржонов, Н. Каримова, стол теннисида Б. Эгамбердиев, М. Абдураҳимова, шахмат-шашка беллашувларида эса Ж. Ибрагимов, С. Исмоилжонова, О. Собиров, М. Эгамбергенова ғолибликни қўлган киритди.

Арқон тортишда “Жалолиддин Мангуберди” жамоасига тенг келадигани топилмаган бўлса, киберспорт мусобақасида “Winfaсt” жамоаси рақибларни мағлуб этиб, шоҳсупага кўтарилди.

Мусобақалар якунида энг яхши натижаларни қайд этганлар тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech