Ёшлар куни муносабати билан ўтказилаётган турли тадбирлар баркамол авлодни вояга етказишда муҳим пойдевор бўлмоқда.
ИИВ академиясида ўтказилган спорт мусобақаси ҳам курсант қизларни мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлайдиган жасур ички ишлар органи ходимлари этиб камол топтиришга хизмат қилди.
Шу куни иштирокчилар 100 ва 1000 метрга югуриш, узунликка сакраш бўйича ўзаро куч синашдилар. Муросасиз кечган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, З. Ашурова (100 м), М. Абдураҳмонова (1000 м), С. Абдуваҳобова (узунликка сакраш) энг яхши натижани қайд этиб, ғолиб бўлди.
Мусобақа якунида барча совриндорлар муносиб тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати