Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Тафаккурдан мавжланган юрак...

18 Ноябрь 2025, 12:11

54

ИИВ академиясида Ўзбекистон халқ артисти, атоқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб “Тафаккурдан мавжланган юрак” мавзуида маърифий тадбир ўтказилди.

Театр ва кино арбоблари, ёш ижодкорлар, таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирокида ўтган тадбирда буюк истеъдод соҳибининг умр йўли, миллий санъатимиз ривожига қўшган беқиёс хизматлари, ибратли фазилатлари эътироф этилди.

Баҳодир Йўлдошев бутун умрини театрга бағишлаган забардаст инсон эди. У киши билан ишлаш ғоят мароқли, шу билан бирга катта масъулиятни талаб этарди. Ўз касбини севмаган, қадрламаган одам Баҳодир ака билан ишлай олмасди. “Хиёнатлар ичида энг оғири касбга қилинган хиёнат деб биламан... Спектакль қўяётганимда томошабин олқишларини ўйламасликка ҳаракат қиламан, муҳими, томошабин менга ҳамдард бўлса...” дерди. Баҳодир ака умрининг охирига қадар халқимизга ҳалол ва фидойилик билан хизмат қилди. Бой билими, маҳорати ва тажрибасини ёшларга ўргатиб, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқаришга улкан ҳисса қўшди. Баҳодир Йўлдошев саҳналаштирган спектакллар миллий маданиятимизнинг олтин фонди сифатида халқимиз, саънат мухлислари қалбидан чуқур жой олди”, - деди Ўзбекистон халқ артисти Элёр Носиров.  

Тадбир доирасида “Дийдор” ёшлар театр-студияси томонидан “Майсаранинг иши” спектакли намойиш қилинди. Кўп йиллардан буён театр саҳнасидан тушмай келаётган асар томошабинларга кўтаринки кайфият ва маънавий ҳордиқ улашди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech