Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Театр – ибратхона

12 Март 2026, 21:42

88

Миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш, ёшларни юксак инсоний фазилатлар эгаси этиб тарбиялашда театрнинг алоҳида ўрни бор.

Ёшлар куни муносабати билан ИИВ академияси курсантлари Ўзбек миллий академик драма театрида “Сизсиз ўтмас кунларим” спектаклини томоша қилишди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли драматург Эркин Хушвақтов асари асосида, режиссёр Марат Азимов томонидан саҳналаштирган спектакль ёшларни оилавий қадриятларни эъзозлашга ундагани билан тарбиявий аҳамият касб этди.

Шу куни бир гуруҳ курсантлар учун пойтахтимиздаги Алоқа тарихи музейига ҳам саёҳат ташкил қилинди. Маскандан жой олган экспонатлар соҳанинг бой ўтимиш ва бугуни ҳақида ёрқин таассурот уйғотди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech