Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

“Темур тузуклари” билимдони

9 Апрел 2026, 19:55

66

ИИВ академиясида буюк давлат арбоби, саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан кўрик-танлов ўтказилди.

Буюк аждодимиз меросини чуқур ўрганиш ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил қилинган беллашувда “Соҳибқирон ворислари”, “Темур издошлари” ҳамда “Буюк турон” жамоалари қатнашди.

Иштирокчилар билимдонлик, зукколик, нотиқлик маҳоратларини намойиш этган ҳолда асарнинг мазмун-моҳияти, ғоялари ва аҳамиятини нечоқлик билишларини кўрсатиб бердилар.

Қизиқарли ўтган тадбир якунида “Темур издошлари” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, кўрик-танловнинг ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари ўртасида бўлиб ўтадиган республика босқичида қатнашадиган бўлди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech