ИИВ академияси томонидан пойтахтимиз туманларида ижтимоий профилактика субъектлари учун семинар-тренинглар давом эттирилмоқда.
Айтиш жоизки, шу кунгача Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Янгиҳаёт туманларида ташкил этилаётган сайёр машғулотларда 2200 нафарга яқин маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда профилактика инспекторлари ўқитилди.
Машғулотлар давомида “маҳалла еттилиги” ходимларининг касбий компетентлигини ривожлантириш, фаолият самарадорлигини ошириш, ҳудудларга илҳор тажрибаларни татбиқ этиш орқали ислоҳотлар натижадорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, машғулотлар жорий йилнинг июнь ойига қадар давом этади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати