Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Уч авлод учрашуви

24 Апрел 2026, 20:13

157

Ёшлар таълим-тарбиясида устоз шогирдлик анъаналарининг беқиёс ўрни бор.

Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган “Уч авлод учрашуви” курсантлар учун ҳаётий ва касбий маслаҳатларга бой ўтган тадбир бўлиб хизмат қилди. Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети ташаббуси билан ташкил этилган учрашувга бой илмий-амалий тажрибага эга Ахтам Турсунов ва Ҳасан Сарабеков таклиф қилинди.

Соҳа фахрийлари кўп йиллик меҳнат фаолиятлари мисолида, ёш авлод вакилларига йўл-йўриқ кўрсатдилар. Ҳаётда шахс сифатида шаклланиш, муваффақиятларга эришиш, мақсадларни босқичма-босқич амалга ошириш, вақтдан унумли фойдаланиш сирлари ҳақида сўзлаб бердилар. Шу билан бирга, ҳар бир ички ишлар органи ходимининг асосий фазилатлари бўлмиш ҳалоллик, фидойилик, ватанпарварлик, бурчга содиқлик, матонат ва масъулият тушунчаларининг аҳамиятини тушунтириб ўтдилар.

Самимий мулоқот ёшларни мақсади сари тўғри йўналтириш, улар қалбида танлаган касбига бўлган муҳаббат ва садоқатни ошириш, энг муҳими, замонавий билим ва кўникмаларни пухта ўзлаштиришга даъват этгани билан муҳим аҳамият касб этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech