Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Уч авлод вакиллари учрашди

9 Апрел 2026, 21:17

68

Ёшлар куни муносабати билан ИИВ академиясида ўтказилган тадбир фахрийларнинг ибратли фаолиятини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этди.

Учрашувда Тоҳир Муллажонов, Сулаймон Валиев, Исмоил Ҳимматов сўзга чиқиб, мамлакатимиз ёшлари учун яратилаётган улкан имконият ва замонавий шароитларни мамнуният билан таъкидлаб ўтишди.

Фахрийлар кўп йиллик фаолиятлари давомида орттирган бой тажрибалари, ҳаётий қарашлари, маслаҳат ва ўгитларини бўлишдилар. Ички ишлар органларида хизмат қилиш юксак масъулият, матонат, интизом, фидойиликни талаб этишини айтиб, ёшларни касбга садоқатли бўлишга чақирдилар.

Суҳбат чоғида халқ тинчлиги ва жамият осойишталиги йўлида хизмат қиладиган ҳар бир ёш, аввало, ўз устида тинмай ишлаши, билим ва тафаккурини ошириши, халқ ишончига муносиб бўлишни бош мақсад деб билиши лозимлиги қайд этилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув якунида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech