Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ватанпарвар ёшлар – мамлакат таянчи

08 Май 2025, 05:05

22

Хотира ва қадрлаш байрами муносабати билан ИИВ академиясида “Очиқ эшиклар куни” ва ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилди.

Ёшларнинг Ватан олдидаги бурч ва масъулиятини ошириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилган тадбирда пойтахтимиздаги 121, 208, 322-сон ўрта таълим мактаблари ҳамда ИИВнинг 1-сон академик лицейи ўқувчилари иштирок этди.

Дастлаб ўқувчилар академия ҳаёти билан танишдилар. Шундан сўнг граната улоқтириш, мерганлик, қуролни қисмларга ажратиш, тўсиқлар оралаб югуриш, арқон тортиш, армрестлинг, шахмат-шашка, стол тенниси бўйича мусобақа уюштирилди.

Қизиқарли ва курашларга бой ўтган беллашувлар якунида Ўктамхўжа Солижонов, Шамшод Мамазарипов, Хумоюн Алохўжаев, Сергей Макаров, Шодия Носирова, Фирдавс Ҳамроқулов, Самандар Мирзараимов ва бошқалар ғолибликни қўлга киритиб, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech