Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ватанпарварлик куни “Ғалаба боғи”да ўтказилди

24 Сентябрь 2022, 09:09

971

Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига саёҳат қилдилар.

Маскандан ўрин олган экспонатлар, айниқса “Матонат мадҳияси” мажмуаси, “Кўз ёши” композицияси ҳамда “Шон-шараф” музейи ёшларнинг она Ватанимизга садоқат, тарихда ўчмас из қолдирган боболаримиз жасоратига чексиз ҳурмат туйғуларини юксалтириб, тинчликдай бебаҳо неъматнинг қадрига етишга ундади.

Тадбир давомида муҳтарам Президентимиз ташаббуси ва ғояси асосида барпо этилган маскан фаолияти, Иккинчи жаҳон уруши йиллари халқимизнинг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган улкан ҳиссаси ҳақида маълумотлар берилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech