Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Халқаро тренинг ўтказилди

05 Июль 2025, 06:07

41

Бугунги кунда интернет гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг онлайн савдоси учун энг қулай маконга айланиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташаббуси билан ИИВ академиясида ўтказилган тренинг айни долзарб масалага бағишланди.

АҚШ Адлия вазирлигининг Наркотикларга қарши курашиш бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда икчи ишлар органлари ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчилар қатнашди.

Халқаро экспертлар томонидан интернетдаги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг онлайн савдосига ихтисослашган ахборот манбаларини аниқлаш, бу турдаги фаолият билан шуғулланувчи шахсларни фош этиш, аҳоли, айниқса ёшларни ахборот маконидаги хавф-хатарлардан огоҳ этиб боришнинг самарали йўллари тушунтирилди. Бу борада хорижий давлатлар, хусусан, АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлланилаётган тажрибалар юзасидан фикр алмашилди.

Машғулот якунида томонлар мазкур йўналишда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech