Инсонни улуғлаш, ўзгаларга меҳр-мурувват улашиш, эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиш халқимизнинг умрбоқий қадриятларидан.
ИИВ академияси вакиллари ҳам хайрли ишга бош бўлиб, пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 105-сон имконияти чекланган болалар мактаб-интернати тарбияланувчиларидан хабар олишди.
Тадбир баҳонасида болажонлар билан мароқли суҳбат қурилиб, уларга турли-туман совғалар улашилди, масканда улар учун яратилган шинам шароитлар билан танишилди. Эътибор ва ғамхўрлик болаларга чексиз қувонч, завқу шавқ улашди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати