Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Хиёбонда билимлар баҳси

20 Октябрь 2025, 07:10

46

Ўзбек тили байрами муносабати билан пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида билимлар баҳси ўтказилди.

Она тилимизнинг мавқеи ва нуфузини юксалтириш, ёшларни адабиётга, китоб мутолаасига қизиқтириш, уларнинг дунёқараши ва маънавий салоҳиятини кенгайтириш мақсадида ташкил қилинган беллашув қизиқарли руҳда ўтди.

Шу куни ИИВ академияси курсантлари “Ўзбек тили билимдони”, “Ўзбек мумтоз адабиёти вакилларининг ижодида Ватан мадҳи” ҳамда “Жадид адабиётида тил ва адабиётнинг ўрни” деб номланган шартлар бўйича беллашдилар.

Тадбир якунида “Забаржад” жамоаси биринчи, “Тараққий” жамоаси иккинчи, “Ифтихор” жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Иқтидорли ва билимдон ёшларга атоқли адибларимиз асарларидан иборат китоблар туҳфа қилинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech