Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Хиёбонда миллий қадриятлар сайли

26 Апрель 2024, 03:04

257

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида Миллий қадриятлар сайли адабий-маърифий ҳафталиги ўтказилди.

Олий таълим муассасалари ёшлари томонидан миллий урф-одат ва қадриятлар кўргазмалари, маданий-маърифий дастурлар намойиш этилди.

Адабий-маърифий ҳафталикда Ички ишлар вазирлиги академиясида таълим олаётган курсантлар ҳам фаол иштирок этишди. Иқтидорли ёшларимиз ўз чиқишлари орқали халқимизга хос бетакрор қадриятлар, мумтоз куй-қўшиқлар, миллий кийимларимизни тараннум этдилар.

Айниқса маърифатпарвар адиб Абдулҳамид Чўлпон ҳаёти ва ижодига оид саҳна кўринишлари, она Ватанимизга бағишланган шеърлар, кўргазмали спорт чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech