Россия Федерaциясининг турдош олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистон ёшлар бир ҳафта давомида ИИВ академиясида бўлишди.
Таълим муассасасида улар учун долзарб мавзуларга бағишланган машғулотлар, маънавий-маърифий тадбирлар, мотивatsiон учрашувлар ташкил қилинди. Муҳими, ўқув йиғини давомида ёшларнинг сиёсий онги, маънавий дунёқараши ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган янгиланишларга бўлган дахлдорлик ҳиссини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, юртимиз ёшлари академия фаолияти билан яқиндан танишиб, таълим жараёнига татбиқ қилинган ёндашувлар, ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлаш борасида миллий ва халқаро тажрибанинг ўзига хос жиҳатлари хусусида фикр алмашдилар. Ички ишлар органлари тарихи музейига саёҳат тизимнинг шонли ўтмиши ва ривожланиш босқичлари ҳақида қизиқарли маълумотлар, қимматли экспонатлар билан танишиш имконини берди.
Бир сўз билан айтганда, ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш мақсадида ташкил қилинган ўқув йиғини ёзги таътилни мазмунли ва фойдали ўтказишга хизмат қилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати