Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Конституция – тараққиётимиз гарови

05 Декабрь 2025, 03:12

153

Янгиланган Конституциямиз жамиятдаги барча қатлам вакиллари манфаатларини ҳисобга олган, халқимизнинг тушмуш фарвонлигини таъминлаётган асосий қонун сифатида ғоят аҳамиятли.

ИИВ академиясида “Конституция – барқарорлик ва тараққиёт гарови” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Қатор ташкилотлар ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда суд-ҳуқуқ тизими вакиллари, олимлар, талаба ва курсантлар қатнашди.

Конференция аввалида Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси бошлиғи, профессор Каринэ Джавакова сўз олиб, Конституция инсон қадри устувор бўлган Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Анжуманда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент халқаро университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, ИИВ академияси ва бошқа ташкилотлар вакилларининг чиқишлари тингланди.

Конституциявий ислоҳотларнинг устувор мақсади, жамият ва давлат тараққиётидаги аҳамияти, асосий қонунга киритилган нормаларнинг мазмун-моҳияти, суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ қилиш ва инсон ҳуқуқлари кафолатлатларини кучайтиришда Конституциянинг ўрни, ёшларни қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш каби масалаларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech