Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Хорижий мутахассисларнинг онлайн маърузалари тингланди

30 Январ 2026, 10:09

46

Машғулот ИИВ академияси ҳамда Уфа юридик институти ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида ўзаро тажриба алмашинувини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинди.

Ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда ташкил қилинган машғулотда курсантлар ва ихтисослик кафедралардан профессор-ўқитувчилар қатнашди.

Онлайн дарсда ички ишлар органларида ахборот-таҳлил фаолиятининг ўрни ва аҳамияти, ахборот-таҳлилий маълумотларни тайёрлаш тартиби, мазкур йўналишда билиш зарур бўлган жиҳатлар, шунингдек талончилик жиноятини фош этишда тезкор-қидирув фаолиятини ташкил этишнинг замонавий тактикаси ва усуллари ёритилди.

Машғулот якунида таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари масофавий мулоқот қилиб, Ўзбекистон ва Россия ҳуқуқ-тартибот органлари тизимида йўлга қўйилган тажрибалар юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавол олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech