Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Хорижий тиллар билимдонлари

29 Декабрь 2025, 06:12

82

Жамоат хавфсизлиги университетида турдош олий таълим муассасалари ўртасида инглиз ва рус тиллари бўйича фан олимпиадаси бўлиб ўтди.

Унда ИИВ академияси, Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Жамоат хавфсизлиги университетида таълим олаётган курсантлар қатнашди.

Иштирокчиларнинг билим салоҳияти тест синови, баён ёзиш, нутқ равонлиги ва бошқа шартлар асосида тажрибали мутахассислардан иборат ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаб баорилди.

Олимпиада якунида ИИВ академияси курсантлари инглиз тили бўйича “Энг равон нутқ”, рус тили бўйича эса “Энг яхши ижодий иш” номинацияларини қўлга киритиб, диплом ҳамда эсдалик китоблар билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech