Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Хотин-қизлар муаммолари тингланди

14 Март 2026, 13:53

53

Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашув ташкил қилинди.

ИИВ академияси профессор-ўқитувлари, туман ҳокимлиги вакиллари ва маҳалла фаоллари иштирокида ўтган учрашувда аёллар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш юзасидан фикр алмашилди.

Юртимизда хотин-қизларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, жамиятдаги фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса эҳтиёжманд хотин-қизларга кўмак бериш мақсадида “Аёллар дафтари”нинг ташкил қилингани бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширмоқда.

Учрашувда хотин-қизлар билан манзилли ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалардаги муаммоларни ўрганиш, аёллар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг муаммолари тингланди.

Бугунги кунда маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, маиший-турмуш доирасидаги жиноятларнинг барвақт олдини олиш долзарб аҳамият касб этаётгани таъкидланиб, оилалардаги низоларни барвақт аниқлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга зарур амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шу билан бирга, хотин-қизларга зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech