Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Хотин-қизлар сузишдан беллашди

13 Август 2026, 21:35

29

Пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида ички ишлар тизимида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида сузиш мусобақаси ўтказилди.

Унда ИИВ марказий аппарати ва таркибий тузилмаларидан 50 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.

Муросасиз курашлар остида ўтган мусобақанинг 40-50 ёш тоифасидаги иштирокчилари ўртасида кечган баҳслар ИИВ академияси вакиллари учун омадли якунланди. Жамоамиз аъзоларидан Мушарраф Маҳмудова маррани биринчи бўлиб забт этган бўлса, Дилором Бобожонова ва Гавҳар Усмонова кучли учликдан жой олди.

Шунингдек қолган тоифалар бўйича Фарида Мухторова, Наргиза Йўлдошева, Холида Ҳусанова, Дилшода Йўлдошева, Нозима Ғаниева ва Дилбар Асомовалар шоҳсупага кўтарилдилар. Ғолиб ва совриндорлар диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech