ИИВ академиясида жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг сайёр суди бўлиб ўтди.
Мажлисда профессор-ўқитувчилар ва курсантлар ҳам қатнашиб, таълим жараёнида эътибор қаратиладиган асосий жиҳатлар, хусусан, судга қадар иш юритуви босқичида назарий билим ҳамда амалий кўникмаларни самарали қўллаш бўйича керакли тавсиялар олдилар.
* * *
Ёшлар куни муносабати билан ИИВ академияси курсантлари Ўзбекистон давлат сатира театрига боришди.
Серб драматурги Мирослав Митрович пьесаси асосида саҳналаштирилган “Ярим тундаги ўғрилик” комедияли спектакли ёшлар учун ҳам кулгили, ҳам тарбияли жиҳатдан манзур бўлди.
* * *
Жамоат хавфсизлиги университетида ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан машғулот ўтказилди.
Университет курсантлари учун ташкил этилган машғулотда Автомобиль тайёргарлик кафедраси бошлиғи С. Калауов йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тизимининг ҳуқуқий ва институционал асосларини соҳадаги ислоҳотлар мисолида ёритиб берди.
* * *
ИИВ академиясининг Психологик таъминлаш марказида навбатдаги тренинг ўтказилди.
Унда турли усуллар орқали курсантларнинг ички салоҳиятини юзага чиқариш, мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, ўз-ўзига бўлган ишончини ошириш, руҳий барқарорлигини таъминлашга эътибор қаратилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати