Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Янгиликлар қисқа сатрларда

15 Сентябрь 2025, 08:09

77

Ёшлар ўртасида ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш мақсадида ИИВ академиясида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Тадбир давомида пойтахтимиздаги ўқув маркази ёшлари маскан фаолияти билан яқиндан танишиб, саф майдони, “Ватанпарварлик бурчаги”, “Чўлпон” ва академия тарихи музейларининг тарбиявий аҳамияти, таълим жараёнида қўлланилаётган илғор ёндашувлар ҳақида зарур маълумотларга эга бўлдилар. Айниқса академия ҳаётида рўй бераётган ўзгаришларга бағишланган видеоролик маскан ҳақида кенг тушунча ҳосил қилиш имконини берди.

* * *

ИИВ академияси курсантлари спектакль томошасига боришди.

Янги мавсум муносабати билан Ўзбекистон давлат драма театри томонидан Саид Аҳмаднинг “Уфқ” романи саҳналаштирилди. Спектаклда талқин этилган инсоний туйғулар томошабинлар, айниқса ёшларда катта маънавий таассурот қолдирди.

* * *

ИИВ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиялари ҳамкорлигида машғулот ташкил қилинди.

Машғулотда ёнғир содир бўлган жойни кўздан кечириш, терговга қадар текширув ҳаракатини ўтказиш, жиноят изларини аниқлашда экспертизанинг замонавий имкониятларидан фойдаланиш бўйича тажриба алмашилди. Машғулот якунида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech