Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Янгиликлар қисқа сатрларда

28 Май 2024, 10:05

310

ИИВ академиясида “Маърифат улашиб” тадбирлари доирасида оммавий мусобақалар ташкил этилди.

“Шахмат олимпиадаси”, “Армия ўйинлари” ва миллий спорт ўйинлари бўйича жамоавий тарзда ўтказилган беллашувларда курсантлар фаол иштирок этди. Қизғин ўтган мусобақалар якунида ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди.

* * *

Ёшлар билан маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ИИВ академияси курсантлари пойтахтимиздаги Тошкент политехника музейига олиб борилди. 

Саёҳат давомида музейларнинг ҳаётимиздаги ўрни, политехника музейи бўлимларида сақланаётган экспонатлар тарихи, техника асрида қилинган ихтиролар ҳақида қизиқарли маълумотлар сўзлаб берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech