ИИВ академиясида ўтказилган республика илмий-амалий конференцияси ана шу мавзуга бағишланди.
Анжуманда манфаатдор идора ва ташкилотлар вакиллари, соҳа мутахассислари, қатор олий таълим муассасаларидан профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда курсантлар иштирок этди.
Конференция давомида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга замонавий инновацион ёндашувларни татбиқ қилиш, инсон ҳаётини муҳофаза қилиш, ўлим билан боғлиқ ҳолатларни камайтириш, тирбандликларнинг олдини олиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий омиллари, автомактаблар фаолияти ва ҳайдовчилар тайёрлаш тизимини замон талаблари даражасида такомиллаштириш ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Соҳадаги илғор тажрибалар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммоларнинг ечимларига қаратилган таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Самарали механизмларни амалиётга татбиқ қилиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини сифат жиҳатдан такомиллаштириш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш, фаолиятни илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш зарурлиги таъкидланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати