Юртимизда ёшлар қатлами вакиллари билан манзилли ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг самарали тизими йўлга қўйилган.
Ёшлар куни муносабати билан ИИВ академиясида ўтказилган тадбирга Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги мутасаддилари, маҳалла фаоллари ва ёшлар етакчилари таклиф этилди. Масъуллар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, Ички ишлар вазирлиги академик лицейи ҳамда академияда таълим олаётган фаол ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклифларини тингладилар.
Учрашув аввалида академия бошлиғи Рустам Хатамов сўз олиб, муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ёшлар сиёсати доирасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга тўхталди. Билимли, шижоатли, ватанпарвар ёшлар Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам таянчига айланиб бораётганини алоҳида қайд этди.
Тадбирда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш, эзгу ташаббусларини рўёбга чиқариш, ёш авлодни ахборот хуружлари ва маънавиятимизга ёт иллатлар таъсиридан асраш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш масалалари хусусида сўз борди.
Ёшлар авлод вакиллари сўзга чиқиб, келгуси режалари, қизиқиш ва мақсадлари билан ўртоқлашди. Улар томонидан билдирилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мулоқот якунида ёшларимиз жуда катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий куч экани, шиддат билан ўзгараётган ҳозирги давр улар олдига долзарб талаблар қўяётгани, давлатимизнинг улкан эътибор ва ғамхўрлигига жавобан ёшлар замонавий билимлар, илм-фан ютуқлари, хорижий тилларни мукаммал эгаллаб, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган кадр бўлиб етишиши зарурлиги айтиб ўтилди.
Академия бошлиғи ёшларни Ватанга содиқ, юксак дахлдор, фидойи ва ташаббускор бўлишга чорлаб, ижобий фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ўқувчиларни энг сара асарлар билан рағбатлантирди.
“Ҳаёт академияси” фильмининг намойиши ички ишлар органи ходими бўлиш, юрт тинчлиги йўлида шараф билан хизмат қилишни мақсад қилган ёшларга катта мотивация берди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати