Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

3 мингга яқин номзод ҳужжат топширган

07 Июль 2025, 08:07

165

Айни кунларда ИИВ академиясида “Абитуриент – 2025” имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Кундузги таълим бакалавриатида ўқиш истагида бўлган абитуриентлар махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат орқали саралаб олинмоқда.

Махсус касбий танловда ҳар бир номзоднинг саломатлик ҳолати, баён ёки иншо ёзиш қобилияти, умумжисмоний тайёргарлиги, чет тилларини билиш даражаси баҳоланаётган бўлса, якка тартибдаги якуний суҳбат ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанларидан ўтказилмоқда. Бунинг учун номзод дастлабки босқичда етарли балларни тўплаши ва шундагина якка тартибдаги якуний суҳбатда қатнашиши мумкин.

Имтиҳонларнинг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида абитуриентлар иштирок этаётган ҳар бир жараён онлайн вақт режимида видеотасвирга туширилмоқда. Махсус касбий танлов ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбатдан сўнг улар тўплаган баллар эълон қилиб борилмоқда. Бундан ташқари, абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинлари учун “akadmvd.uz” расмий веб-сайти орқали натижаларни кузатиб бориш имконияти яратилган.

Айтиш жоизки, 2025/2026 ўқув йилида академия кундузги таълим бакалавриатига “тезкор-қидирув фаолияти”, “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”, “эксперт-криминалистика фаолияти”, “жазони ижро этиш фаолияти”, “хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш”, “ташкилий-штаб фаолияти”, “пробация фаолияти” ҳамда “рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналишлари бўйича номзодлар ўқишга қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, имтиҳонлар жорий йилнинг 14 июлига қадар давом этади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech