Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Абитуриентлар имтиҳон топширмоқда

1 Июл 2026, 17:54

200

Бу йил Ички ишлар вазирлиги академиясининг кундузги таълим бакалавриатига 4 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширган. Айни кунларда улар учун ўқишга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Ўқув даргоҳида ўқиш истагида бўлган ўғил-қизлар махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат орқали саралаб олинмоқда.

Махсус касбий танловда ҳар бир номзоднинг саломатлик ҳолати, баён ёки иншо ёзиш қобилияти, умумжисмоний тайёргарлиги, чет тилларини билиш даражаси баҳоланаётган бўлса, якка тартибдаги якуний суҳбат ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанларидан ўтказилмоқда. Бунда номзодлар дастлабки босқичда етарли балларни тўплай олсагина, якка тартибдаги якуний суҳбатда қатнашиши мумкин.

Имтиҳонларнинг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида абитуриентлар иштирок этаётган ҳар бир жараён онлайн вақт режимида видеотасвирга туширилмоқда. Махсус касбий танлов ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбатдан сўнг улар тўплаган баллар эълон қилиб борилмоқда. Бундан ташқари, абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинлари учун “akadmvd.uz” расмий веб-сайти орқали имтиҳон натижаларни кузатиб бориш имконияти яратилган.

Айтиш жоизки, 2026/2027 ўқув йилида кундузги таълим бакалавриатига умумий, “эксперт-криминалистика фаолияти” ва “рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналишлари бўйича номзодлар ўқишга қабул қилинади. Имтиҳонлар жорий йилнинг 12 июлига қадар давом этади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech